Янги йил байрамида Самарқандда оммавий норозилик намойиши бўлдими?
3-саҳифа
−
03 Январь 2023
35599Ижтимоий тармоқларда “Самарқанд шаҳрида оммавий норозилик намойиши бўлмоқда” номи билан хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси маълумот берди.
2022 йилнинг 31 декабрь кунидан 1 январь кунига ўтар кечаси соат тахминан 01:00 лар атрофида Самарқанд шаҳрида Mercedes Benz 270 ҳайдовчиси ва фуқаро Р.К. байрамга йиғилган одамларни ўзига қаратиш мақсадида автомашинасида дрифт бажариб, ҳаракат хавфсизлиги қоидаларини бузган.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига юборилган. Машина жарима майдончасига жойлаштирилган.
“Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрида оммавий норозилик намойиши бўлмоқда номи билан тарқалган хабар ва маълумотлар мутлақо асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмайди”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь