Янги ўқув йили қачон бошланиши маълум бўлди
Жамият
−
13 Август 2024 17110 1 дақиқа
2024/2025 ўқув йили 4 сентябрдан бошланади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, 2023 йил 22 декабрда “2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони имзоланган.
Мазкур фармонга биноан Мустақиллик байрами муносабати билан қўшимча дам олиш кунлари белгиланганини инобатга олиб, умумий ўрта таълим муассасаларида янги – 2024-2025 ўқув йили жорий йилнинг 4 сентябрь кунидан бошланади.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025