Янги Kia седани Ўзбекистон йўлларига чиқишга тайёрланмоқда

Бизнес

image

Ўзбекистонда тез орада Kia брендининг янги седани ишлаб чиқарилиши бошланади. Модель апрель ойининг охиридаёқ бозорга чиқарилиши кўзда тутилган.

Автомобилни ишлаб чиқариш ADM Jizzakh заводидайўлга қўйиш режалаштирилган бўлиб, ҳозирда у ерда янги ишлаб чиқариш линиясини ишга тушириш ишлари якунланмоқда. Мазкур лойиҳа Kia технологик стандартларига мувофиқ амалга оширилмоқда ва таркибий компонентларни тайёрлашдан тортиб якуний сифат текширувларигача бўлган тўлиқ жараённи ўз ичига олади.

Янги седан кенг доирадаги ҳайдовчиларга мўлжалланган бўлиб, кундалик фойдаланиш учун пухта ўйланган дизайн, қулай салон ва замонавий рақамли ечимларни ўзида мужассам этган.

ADM компаниялар гуруҳи бош директори Данияр Давлетияровнинг сўзларига кўра, моделнинг ишга туширилиши компания ривожланишининг кейинги босқичини акс эттиради.

“Биз бошиданоқ ишлаб чиқаришни халқаро стандартларга мослаштирган ҳолда барпо этдик. Бугун биз етказиб бериш географиясини кенгайтирмоқдамиз: янги модель учун бутловчи қисмлар нафақат Кореядан, балки Мексика ва бошқа мамлакатлардан ҳам етказиб берилади. Мазкур лойиҳа ADM’нинг глобал ишлаб чиқариш жараёнларига интеграциялашувидаги муҳим қадам ҳисобланади”, дейди у.

ADM Jizzakh’да ишлаб чиқаришни ривожлантириш маҳаллий бозор учун янги технологияларни жорий этишдан тортиб етказиб берувчилар билан ҳамкорликни кенгайтиришгача бўлган қўшимча имкониятларни ҳам очиб беради.

Моделнинг расмий номи ҳозирча ошкор этилмаган. Унинг Ўзбекистондаги илк намойиши 27 апрель куни бўлиб ўтади.

Электрон почта: info@adm.uz

ADM: Сайт |  Instagram | Facebook YouTube LinkedIn

ADM Jizzakh: Telegram Instagram Facebook YouTube

Kia Uzbekistan

Телефон: +998555008333

Kia: Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook  | YouTube

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Kia ADM

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг