Янги ҳафта доллар курси тушиши билан бошланади
Жамият
−
09 Июнь 2023
6949Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан жорий йилнинг 12 июнь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 10,98 сўмга тушди ва 11 424,00 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 22,49 сўмга ошди, 12 291,08 сўм этиб белгиланди.
Россия рублининг курси эса 0,94 сўмга камайди, 138,41 сўмни ташкил этди.