Янги ҳафта бошида Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Бу қизиқ
−
11 Апрель 2021
12932Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 12 апрель куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-9° илиқ, кундузи 18-20° илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 20-25° илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13° илиқ, кундузи 17-22° илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 17-22° илиқ бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 23-28° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 20-25° илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларида 1600 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.
LiveБарчаси