Ямайкалик икки карра Олимпия чемпиони вафот этди
Спорт
−
28 Август
10341Ямайкалик енгил атлетикачи, икки карра Олимпия чемпиони Жорж Роден 97 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Халқаро енгил атлетика федерациялари ассоциацияси хабар берди.
Қайд этилишича, Роден қисқа масофага югуриш ва эстафета пойгалари бўйича мусобақаларда иштирок этган. У Марказий Америка ва Кариб ҳавзаси ўйинлари чемпиони ва совриндори, икки карра Олимпия чемпиони, Олимпия ва жаҳон рекордчиси ҳисобланади.
Унинг вафоти сабаби номаълум.
Маълумот учун, 1948 йил Лондонда бўлиб ўтган ёзги Олимпия ўйинларида Роден 400 метрга югуриш ва 4х400 метрга эстафета мусобақаларида қатнашган, аммо медаль қўлга кирита олмаган. Спортчи тўрт йил ўтиб Ҳелсинкидаги Олимпия ўйинларида икки йўналишда ҳам олтин медалга эга чиққан. У 400 метр масофага югуришда биринчи ўринни қайд этиб, 45,9 сония натижа билан Олимпия рекордини ўрнатган. Шунингдек, 4х400 метрга эстафетада Ямайка терма жамоаси билан олтин медални қўлга киритган. Мусобақанинг илк босқичида унинг жамоаси Олимпия рекордини ўрнатган, финал пойгасида эса жаҳон рекордини қайд этиб ғалаба қозонган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Англия терма жамоасининг собиқ мураббийи швециялик Свен-Йоран Эрикссон 76 ёшида вафот этган эди.
LiveБарчаси