Ямаль Испания МТЖ қайдномасидан чиқариб юборилди

Спорт

image

“Барселона” ҳужумчиси Ламин Ямаль яна чов соҳасида ноқулайлик ҳис қилмоқда ва шу сабабли 2-3 ҳафта давомида майдонга туша олмайди. Ушбу жароҳат туфайли футболчи Испаниянинг FIFA кунлари учун эълон қилинган кенгайтирилган таркибдан чиқариб юборилди. Мазкур ҳолат юзасидан Испания Қироллик футбол федерацияси баёнот берди.

Маълум бўлишича, терма жамоага чақирилган футболчилар рўйхати эълон қилинишидан олдин 2 октябрь куни “Барселона” ва Испания Қироллик футбол федерацияси (RFEF) ўртасидаги мулоқот бўлиб ўтган ва унда жиддий жароҳат ҳақида сўз юритилмаган. Шу сабабли Ямаль терма жамоа қайдномасидан жой олган эди.

“Ламин Ямаль Луис де ла Фуэнте жамоасининг 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичида Грузия ва Болгарияга қарши ўтказиладиган ўйинлар учун мўлжалланган таркибдан чиқарилди.

Кеча RFEF тиббий хизмати томонидан футболчи ҳақида сўровнома юборилган. “Барселона” тиббий хизмати расмий таркиб эълон қилинганидан сўнг, “кўк-анорранглилар” ҳужумчиси чов соҳасида ноқулайлик сезаётганини маълум қилди.

Шу туфайли, Испания терма жамоасининг жароҳатдаги барча ўйинчилари каби, тезроқ ва хавфсиз тикланишни таъминлаш мақсадида Ямаль таркибдан чиқарилди”,  дейилади Қироллик футбол федерацияси баёнотида.

Маълумот учун, 18 ёшли футболчи сентябрь ойида ҳам худди шу муаммо туфайли жамоаси иштирокидаги “Реал Овьедо”, “Хетафе” ва “Ньюкасл”га қарши ўйинларни ўтказиб юборган эди.

Жаҳонгир Иномжонов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Испания “Барселона” Ламин Ямаль қайднома

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг