Яккасаройда янги қурилаётган боғча биноси ёниб кетди (видео)

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Тошкент шаҳри Яккасарой туманида янги қурилаётган 4 қаватли бинода ёнғин содир бўлди. QALAMPIR.UZ журналистининг воқеа жойидан хабар беришича, ёнғин содир бўлган жой қурилаётган боғча биноси бўлган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, бугун, 9 август куни соат 12:24 да Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Муқимий кўчасида жойлашган янги қурилаётган 4 қаватли бинода ёнғин содир бўлганлиги бўйича шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра  4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 12:30 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат  12:43 да қуршаб олинган ва соат 12:50 да бартараф этилган.

Ёнғин натижасида бинонинг томи ички қопламасига синтепон билан ишлов берилган қисмининг тахминан 900 кв.м. майдони ёниб зарарланган. 
  
Ёнғин оқибатида фуқароларни тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш холатлари йўқ.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

179

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг