ЙҲХББ Чимён йўлидаги “пробка” бўйича муносабат билдирди

Жамият

image

Ижтимиой тармоқларда Тошвент вилояти Чимён дам олиш зонасига олиб борувчи йўл ёпилгани ҳақида хабар ва видео тарқалди. Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси расмий муносабат билдирди.

Бошқарма Янги йил байрами муносабати билан 1, 2, 3 январь кунлари дам олиш куни деб белгиланганини эслатиб, шу сабабли республиканинг барча ҳудудларидан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги тоғли ҳудудларда жойлашган дам олиш масканларига узлуксиз равишда фуқаролар келаётганини қайд этган.

Бугун 2 январь куни соат 10:00 га қадар Бўстонлиқ туманидаги тоғли ҳудудларда жойлашган дам олиш масканлари автотураргоҳлари автомобиллар билан тўлганлигини, ушбу автомобиль йўлининг ўтказувчанлик қобилиятини инобатга олиб, шунингдек тоғли ҳудудларда автомобиллар ҳаракатланиши мураккаблигини ҳисобга олиб, тик нишабликларда транспорт воситаларини тўҳтаб қолиб хавфли ҳолат содир этмасликларини олдини олиш мақсадида “4Р-12” автомобиль йўлининг 61-километрида яъни тоғли ҳудуднинг бошланиш қисмида вақти-вақти билан транспорт воситаларининг ҳаракати чекланган. 

“Фуқаролардан ушбу амалга оширилаётган ишлар фуқороларнинг тоғли йўлларда хавфсизлигини таъминлаш ва йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида амалга оширилаётганини тушунишларини сўраймиз”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

288

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг