Телефондаги сим-картани қанча вақтда алмаштириб туриш керак?
Технология
−
11 Октябрь 2020
38010Телефондаги сим-картани бир йилда бир ёки икки марта алмаштириш керак.
Бу ҳақда "Рақамли платформалар" ташкилоти Бош директори Арсений Щельцин маълум қилган.
Унга кўра, агар абонент алоқа сифатининг ёмонлашганини сезса, сим-картани янгилаш керак. Мутахассиснинг таъкидлашича, кўпчилик биринчи навбатда ҳамма нарсада гаджетнинг ўзини айблашади, аммо муаммо фақат сим-картада бўлиши мумкин.
Таъкидланганидек, Щельцин сим-карта 4G технологиясида ишламаса, телефонда контактлар чегараси тугаса ҳам сим-картани ўзгартиришни маслаҳат берган.
Шунингдек, у янги телефон сотиб олганда ҳам сим-карта янгилашни тавсия қилган.
LiveБарчаси