WhatsApp фойдаланувчиларга “босқичма-босқич ишонтириш” стратегиясини қўлламоқчи

Олам

image

WhatsApp мессенжернинг янги махфийлик қоидаларини қабул қилишни истамайдиган фойдаланувчиларига “босқичма-босқич ишонтириш” стратегиясини қўлламоқчи. Бу ҳақда “TechCrunch” компания раҳбариятининг шерикларидан бирига юборган хатига асосланиб хабар бермоқда. WhatsApp хатнинг ҳақиқийлигини тасдиқлади.

Гап 15 майга қадар янги қоидаларни қабул қилмайдиган фойдаланувчилар ҳақида кетмоқда – аввалроқ WhatsApp уларнинг аккаунтлари ўчирилмаслигини, аммо фаолияти қисман чекланганлигини айтган эди. Хусусан, улар хабарларни ўқий ва юбора олмайди, қўнғироқлар ва билдиришномалар эса мавжудлигича қолади.

WhatsApp томонидан январь ойида эълон қилинган янги махфийлик шартлари фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини мессенжерга эгалик қилувчи Facebook’га ўтказишни ўз ичига олади.

Хабарга кўра, 15 майдан сўнг WhatsApp бундай ярим фаол фойдаланувчилардан аста-секин янги шартларни қабул қилишни сўрай бошлайди. Уларга ҳаволали эслатмалар пайдо бўлади. Бундай ҳаракатлар бир неча ҳафта давом этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

137

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг