“Wednesday” қайтмоқда. Бу гал томошабинларни нималар кутади?
Маданият-санъат
−
19 Июнь 2023
110882022 йилда Netflix томонидан тақдим этилган “Wednesday” сериали яна қайтмоқда. Бу ҳақда Netflix ўзининг YouTube’даги расмий саҳифасида маълум қилди.
Фильмнинг 1-мавсуми 8 қисмдан иборат бўлиб, тармоққа жойланган биринчи ҳафтанинг ўзида соатига 341,2 миллион марта кўрилганди.
Кеча, 18 июнь куни эса кинокомпания фильмнинг навбатдаги мавсуми суратга олиш жараёнида эканлиги ҳақида YouTube саҳифасига видео жойлади.
Видеода фильмнинг 1-мавсум қаҳрамонлари келаси қисмларда содир бўлиши мумкин бўлган 4 та воқеа ҳақида гапирган. Уларга кўра:
• 1-мавсум охирида мағлуб этилган Крекстоуннинг узугини асалари боқувчиси Южин олган бўлиши мумкин. Бу узукни қўлга киритган одам Крекстоуннинг қудратига эга бўлади. Южин бу қудратдан уни таҳқирлаганлардан ўч олиш мақсадида фойдаланиши мумкин;
• сўнгги қисмда Уенздей фильмдаги даҳшатли маҳлуқ “Хайд”нинг соҳиби Лаурел Гейтсни мағлуб қилганди. Энди қизнинг ўзи “Хайд”га эгалик қилиши мумкин;
• 8-қисмда Лаурел Гейтс томонидан ўлдирилган Профессор Уемс тирик бўлиши мумкин. Чунки фильмда унинг дафн маросими кўрсатилмаган. Тахминларга кўра, Уемс Адамслар оиласининг хизматкори Лунч кўринишига кириб олган;
• навбатдаги мавсумда Адамслар оиласининг янги аъзоси кўриниш беради. Қаҳрамонларнинг фикрича, бу Уенздейнинг бувиси бўлиши мумкин.
Маълумот ўрнида, “Wednesday” дастлаб америкалик карикатурачи Чарльз Аддамснинг суратларида кўриниш берган. 1964 йилдан бошлаб телеэкранларда пайдо бўлишни бошлаган. У асосида газета карикатуралари, телешоулар ва бир нечта фильм суратга олинган.
Севара Ҳусниддинова
LiveБарчаси