Туҳмат билан қамалган Жасур Умиров QALAMPIR.UZ суриштирувидан сўнг озодликка чиқди
Жамият
−
10 Июнь 2021
51272Вояга етмаган қизни зўрлашда айбдор деб топилиб, 5 йил муддатга қамалган хонанда Жасур Умиров озодликка чиқарилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’га Ички ишлар вазирлигининг Жазони ижро этиш бош бошқармаси бошқарма бошлиғи Жамшид Султонов маълум қилди.
Султоновнинг сўзларига кўра, кеча, 9 июнь куни Жасур Умировга тайинланган “озодликдан маҳрум қилиш” жазоси “озодликдан чеклаш” жазосига ўзгартирилган.
Эндиликда у жазони колонияда ўтамайди. Бироқ куннинг маълум вақтида кўчага чиқиши мумкин эмас.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг октябрь ойида хонанда Жасур Умировга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 118-моддаси жиноий иш қўзғатилганди. 2 февраль куни жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар судида бўлиб ўтган суд мажлисида Жасур Умиров Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 1-қисми билан айбли деб топилиб, унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Барча воқеалардан кейин хонандани тажовузда айблаган Шаҳзода Мўминова QALAMPIR.UZ’га интервью бериб, ҳаммаси ўзининг розилиги билан бўлгани, Жасур Умиров уни зўрламаганини, хонандага туҳмат қилганини тан олди.
Интервью эълон қилинганидан уч ҳафтадан ортиқ вақт ўтса ҳамки, унга ёлғон гувоҳлик бергани ёки туҳмат учун чора кўрилгани йўқ.
Шу ўринда савол туғилади: нега ушбу ҳолатга ички ишлар ва прокуратура органлари ўз муносабатини билдириб, адолатни тиклаш учун керакли чораларни кўрмаяпти?
LiveБарчаси