Водород бомбасини яратганлардан бири вафот этди

Олам

image
Дунёдаги энг камбағал собиқ президент вафот этди north_east

Дунёдаги энг камбағал собиқ президент вафот этди

Америкалик физик ва водород бомбасининг биринчи америкалик яратувчилардан бири Ричард Лоуренс Гарвин 97 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “The New York Times” газетаси унинг ўғли Томасга таяниб хабар берди.

Гарвин жорий йилнинг 13 май куни Нью-Йоркнинг Скарсдейл шаҳридаги уйида оламдан ўтган.

Гарвин 1928 йил 19 апрелда Огайо штатининг Кливленд шаҳрида туғилган. 21 ёшида у Нобель мукофоти совриндори физик Энрико Ферми раҳбарлигида докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. Кейинчалик у лабораторияга (Роберт Оппенгейме атом бомбаси устида ишлаган) ишлашга таклиф қилинди. У ерда, 1951 йилда Гарвин биринчи самарали термоядро бомбасининг дизайнини яратди. Ўша пайтда у эндигина 23 ёшда эди.

1952 йилнинг ноябрь ойида Энуэтак Атоллда ушбу ишланмага асосланган “Майк” қурилмасининг биринчи синовлари бўлиб ўтди.

Кейинчалик, бир неча ўн йиллар давомида Гарвин, Жеральд Форд ва Рональд Рейгандан ташқари, Дуайт Эйзенхауэрдан (1953–1961) Билл Клинтонгача (1993–2001) бир қанча АҚШ президент маъмуриятларида фан ва хавфсизлик бўйича маслаҳатчи бўлиб ишлаган. У Пентагоннинг Маслаҳат қўмитаси аъзоси бўлган, Марказий разведка бошқармаси ва Давлат департаменти билан ҳамкорликда ишлаган, Кубадаги ракета инқирози (1962) ва Чернобил ҳалокати оқибатларини (1986) таҳлил қилган.

Гарвин қурол назорати ва ядровий қуролсизланиш тарафдори эди. У янги турдаги қуролларни яратишга очиқчасига қарши чиқди ва давлатларнинг мудофаа сиёсатида шаффофлик ғоясини илгари сурди.

Гарвиннинг илмий қизиқишлари лазер физикаси ва биотиббиёт технологиясини ҳам ўз ичига олган. У ўз фаолияти давомида кўплаб мукофотларга сазовор бўлган, жумладан, АҚШдаги энг олий фуқаролик мукофоти бўлган Президентнинг Озодлик медали.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 май куни америкалик сиёсатшунос, халқаро хавфсизлик масалалари бўйича собиқ мудофаа вазирининг ўринбосари Жозеф Най 88 ёшида вафот этганди. У “Юмшоқ куч” асосчиси эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Нью-Йорк термоядро бомбаси Ричард Лоуренс Гарвин Водород бомбаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг