Владимир Путин Владивостокда КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан учрашди

Олам

image

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Владивостокда КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан учрашди.

Учрашув режалаштирилган вақтдан бир соатдан ортироқ вақт кечикиб, маҳаллий вақт билан 14:10да бошланган. Бу ҳақда РИА Новости хабар тарқатди.

Икки мамлакат раҳбарлари ОАВ олдида жуда қисқа вақт давомида кўриниш беришган. Шундан сўнг раҳбарлар ёпиқ эшиклар ортида музокараларни ёлғиз давом эттирган.

Бироқ дастлабки суҳбатлар учун 50 дақиқа вақт ажратилди. Ўзаро суҳбатдан сўнг музокаралар икки мамлакат делегациялари ўртасида кенгайтирилган тартибда давом эттирилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-КХДР

Баҳолаганлар

60

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг