Қорақалпоғистонда ука акасининг қотилига айланди

Жамият

image

Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туманида аянчли воқеа рўй берди. Бу ҳақда “Postda” нашри хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, шу туманда яшовчи А.Х. ҳамда унинг акаси, Нукус шаҳрида истиқомат қилувчи Б.Х. ўртасида жанжал келиб чиққан.

Жаҳлини жиловлай олмаган А.Х. жанжал пайтида маст ҳолда акасининг турли жойларига уради. Натижада Б.Х. боши билан ерга йиқилиб тушади ва жиддий жароҳат олган.

Б.Х. воқеа жойида дунёдан кўз юмган.

Ҳозирда А.Х. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Қорақалпоғистон қотилик

Баҳолаганлар

108

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг