Пенсияга чиқишда талаб этиладиган ҳужжатлар соддалаштирилди
Жамият
−
28 Октябрь 2019
8140Эндиликда фуқаролар пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлганидан сўнг пенсия тайинлашни сўраб Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларига ариза билан мурожаат қилганда, улардан жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини талаб этиш бекор қилинди.
Бу ҳақда шу йилнинг 21 октябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарорида қайд этилган.
Мазкур қарор билан, Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ҳам тегишли ўзгартиришлар киритилди.
Шунингдек, қарорга мувофиқ боқувчисини йўқотганлик пенсиясини тайинлашни сўраб мурожаат қилганда боқувчининг вафот этгани тўғрисидаги гувоҳноманинг асли ўрнига унинг нусхасини тақдим этиш ҳуқуқи жорий этилди.
Ушбу ўзгартиришлар пенсия тайинлашда фуқароларнинг ортиқча оворагарчилигини олдини олиш билан бирга, ортиқча қоғозбозликни ҳам олдини олади.
LiveБарчаси