2019 йил Ўзбекистонда нечта никоҳ бекор қилинди?

Жамият

image

2019 йил мобайнида фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 188 282 та иш кўриб чиқилди. Мазкур кўрсаткич 2018 йилга нисбатан 13,3 фоизга камайганини кўрсатмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди расмий вакили Азиз Обидов маълум қилмоқда.

Кўриб чиқилган фуқаролик ишлари бўйича 162 327 та ҳал қилув қарорлари чиқарилган. Ушбу қарорлар бўйича талабларнинг 86,2 фоиздан ортиғи қаноатлантирилган.

Никоҳдан ажратишга оид кўрилган ишлар таҳлилига кўра, кўриб тамомланган 42 350 та ишнинг 22 187 таси бўйича даъво талаблари қаноатлантирилган (қонуний никоҳлар бекор қилинган). Бундан ташқари, 14 917 таси бўйича даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган (қонуний никоҳлар бекор қилинмаган). Шунингдек, 2 327 та даъво бўйича ишни юритиш тугатилган ҳамда 2 874 таси кўрмасдан қолдирилган.

Маълумотларга кўра, 71 486 та фуқаролик иши сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган. Аҳоли билан 9 922 та учрашув ва очиқ мулоқотлар ўтказилган.

Сарвар Анвар ўғли


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

84

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг