Электрон кооперация биржасида иштирок этиш учун аванс миқдори белгиланди

Жамият

image

Электрон кооперация биржаси портали саноат маҳсулотларини етказиб беришга шартномаларни масофадан туриб тузиш учун мўлжалланган. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва саноат вазирининг тегишли буйруғида келтириб ўтилган.

Мазкур портал орқали харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш учун буюртмачилар ва етказиб берувчилар закалат ва операторнинг воситачилик йиғимини ўз ичига олган аванс маблағини тўлайди.

Маълумот учун, бюджет буюртмачилари закалатдан озод қилинган, улар фақат воситачилик йиғимини тўлайдилар.

Қабул қилинган ҳужжат билан қуйидагиларнинг суммаси белгиланди:

- закалат – электрон савдога қўйилган лот суммасининг 1 фоизи;

- воситачилик йиғими - харид қилиш тартиб-таомиллари якунларига кўра тузилган шартнома суммасининг 0,10 фоизи миқдорида. 


Мақола муаллифи

Теглар

аванс Электрон кооперация

Баҳолаганлар

19

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг