Вазият жиддийлашмоқда. Ўнлаб давлатлар фуқароларини Украинани тарк этишга чақирди

Олам

image

Тобора таранглашиб бораётган Россия-Украина ўртасидаги геосиёсий вазият ортидан кўплаб Европа ва Осиё мамлакатлари ўз фуқароларига Украиани зудлик билан тарк этишни буюрмоқда. Биринчилардан бўлиб Қўшма Штатлар кеча, 11 февраль куни Киевдаги АҚШ элчохонасининг фавқулодда муҳим бўлмаган ходимларидан мамлакатдан зудлик чиқиб кетишни талаб қилган эди. 

АҚШ Президенти Жо Байденга кўра, Россиянинг Украинага ҳужум қилиши аниқ ва “тез орада минтақада вазият издан чиқиб кетади”. Байден, ҳатто, икки давлат ўртасидаги уруш аниқ қачон бўлишини ҳам маълум қилган. Оқ уй “Россия 16 февраль куни Украинага ҳужумни бошлайди”, дея таъкидламоқда. 

АҚШ ортидан бир қатор мамлакат расмийлари ҳам ўз фуқароларига зудлик билан Украиани тарк этишни маслаҳат бермоқда. 

Британия ҳукумати “Россия томонидан туғилаётган хавф-хатар сабабли Украинага ташриф буюриш тавсия этилмайди”, дея хабар берган. 

Нидерландиянинг Киевдаги элчиси Йеннес де Мол ўз ватандошларига Украинани тарк этишни маслаҳат берган. Унинг қўшимча қилишича, ҳозирча фуқароларни марказлашган ҳолда эвакуация қилиш режалаштирилмаган. Мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги сайтига жойлаштирилган маълумотда, Украинанинг Россия ва Беларусь билан чегарадош ҳудудлари атрофидаги 10 км майдон қизил чизиқда белгиланиб, у ерда хавф даражаси юқори дея таъкидланган. 

Бундан ташқари, Финляндия, Латвия, Шимолий Македония, Черногория, Япония ва Жанубий Корея мамлакатларининг ТИВлари ҳам ўз фуқароларига Украинани тарк этишни маслаҳат қилган. 

Япония ва Жанубий Корея Украинадаги хавф даражасини қизил нуқтага етган дея баҳолаган. Расмий Сеул Украинанинг барча ҳудудларига ташриф буюришни тақиқлаб, хавф даражасини 4-поғонада эканини билдирган.  

Оммавий ахборот воситаларига кўра, айни вақтда Исроил дипломатларининг оилаларини Киевдан эвакуация қилган. Норвегия ҳам ўз фуқароларини Украинани тарк этишга чақирган. Бундан ташқари, Осло Украина билан чегарадан 250 километр узоқликда Россия ҳудудига бормасликни тавсия қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

483

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг