Психотроп моддалар бўйича Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилади.

Жамият

image

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Мазкур қарор лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида” Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 августдаги 14/29-16-сонли топшириғи, шунингдек гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялашни самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 октябрдаги 878-сонли “Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тартибини, шунингдек уларнинг муомалада бўлиши юзасидан назоратни такомиллаштириш тўғрисида” 2015 йил 12 ноябрдаги 330-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қарори билан тасдиқланган рўйхатларга Трамадол, Налбуфин, Зопиклон, Баклосан дори воситалари киритилганлиги муносабати билан ушбу дори воситаларини қарор чиққунга қадар Республикага олиб кирган юридик шахсларда мавжуд қолдиқ миқдорлар масаласини ҳал қилиш юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига жуда кўп мурожаатлар келиб тушган. Қарор кучга киргандан сўнг 14 та юридик шахслар “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни сақлаш ва сотиш” фаолияти учун лицензия олган. Қолган юридик шахслар эса лицензия расмийлаштирмаган ҳолда қолдиқларидаги гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни бериш ёки йўқ қилиш учун рухсат сўраган.

Ушбу масалани ҳал қилиш ҳамда келгусида бундай ҳолатларни келиб чиқишини олдини олиш мақсадида, мазкур лойиҳа билан Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июлдаги 315-сон қарори билан тасдиқланган Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тўғрисида низомга тегишли дори воситаларининг Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғига мувофиқ соғлиқни сақлаш тизимидаги тиббиёт ташкилотларига беғараз (тўловсиз) ўтказилиши ва/ёки йўқ қилинишини назарда тутувчи 4-1-банд қўшилмоқда.

Шу билан бирга, Қарор билан тегишли рўйхатларга янги дори воситалари киритилиши муносабати билан назоратга олиниши зарур бўлган мажмуавий препаратларнинг суиистеъмолини ҳамда келгусида мажмуавий дори воситаларини назоратдаги рўйхатга киритишни енгиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 12 ноябрдаги 330-сон “Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тартибини, шунингдек уларнинг муомалада бўлиши юзасидан назоратни такомиллаштириш тўғрисида” ги қарори билан тасдиқланган иловаларнинг изоҳларига ўзгартиришлар киритилмоқда.

Мазкур қарор тадбиркорлик субъектлари фаолиятига алоқадор бўлиши билан бирга уларда юз берган муаммоли вазиятни ҳал қилишга қаратилганлиги сабабли лойиҳада унинг кучга киритилишида уч ойлик муддат белгиланмади.

Лойиҳа 2019 йил 20 сентябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Интерактив давлат хизматлари ягона порталида муҳокама қилиш ва тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш учун жойлаштирилди.  
 
Қарор лойиҳасининг қабул қилиниши бюджетдан қўшимча молиявий маблағлар талаб қилмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Айрим қарорларга ўзгартиришлар киритиш

Баҳолаганлар

12

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар