Коррупцияга карши кураш – муҳим вазифа
Бизнес
−
12 Декабрь 2019
4683Жорий йилнинг 9 декабрь куни Ўзмиллийбанк Бош офисида 2019 йил 27 майда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирларни тўғрисида”ги ПФ-5729-сонли Фармони ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан ҳамкорликда семинар ташкил этилди.
Мазкур семинар Ўзбекистон Республикси Президентининг 2019 йил 27 майдаги ПФ-5729-сонли Фармони ижроси ҳамда Ўзмиллийбанкнинг 2019 йил 3 декабрдаги 215-сонли буйруғига асосан Ўзбекистон Миллий банкининг Коррупцияни олдини олиш бўйича тузилган комиссияси томонидан “Ўзмиллийбанк" тизимида “Коррупцияга қарши кураш ойлиги” ни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси”га асосан ташкил этилди.
“Ўзмиллийбанк” Бош офисида бўлиб ўтган семинарда Миллий банк раҳбарияти ва Бош прокуратура ходимлари иштирок этди. Семинар давомида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўйича департаментининг масъул ходими А.Ходжаев томонидан коррупцияга қарши курашиш қонунчилиги мавзусида маъруза қилинди.
Шунингдек, коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини ошириш, энг юқори даражадаги қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, мамлакатнинг халқаро майдондаги ижобий обрў-эътиборини юксалтириш мақсадида, 2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш давлат дастури қабул қилинганлиги айтиб ўтилди. Унга кўра, иқтисодиётни янада ўстириш, халқ фаровонлигини ошириш, мамлакатда инвестиция муҳитини яхшилаш борасидаги стратегик вазифаларни ҳал этиш коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш ҳамда коррупция кўринишларининг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш бўйича янги тизимли чоралар кўрилиши белгиланган.
Ушбу мавзудаги семинар нафақат Банк Бош офисида, балки бир кунинг ўзида Ўзмиллийбанкнинг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси, барча вилоят бўлимлари ва филиалларда ҳам ташкил этилди.
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси