Валентен Вашеро “Shanghai Masters”да тарихий ғалабага эришди
Спорт
−
13 Октябрь 772 1 дақиқа
Монаколик теннисчи Валентен Вашеро “Shanghai Masters” турнирида ғолиб чиқиб, мусобақа тарихида энг паст рейтингли чемпионга айланди. Финал олдидан ATP рейтингида 204-ўринда турган 27 ёшли спортчи финалда франциялик Артюр Риндеркнешни 4/6, 6/3, 6/3 ҳисобида мағлуб этди.
2 соат-у 14 дақиқа давом этган финал баҳсида Вашеро 8 та, рақиби эса 11 та эйс зарбасини амалга оширди. Учрашув давомида ҳар икки теннисчи биттадан қўшхатога йўл қўйди. Бу уларнинг ўзаро илк тўқнашуви бўлди.
Ғалаба эвазига Вашеро 1020 рейтинг очкоси ва 1 миллион 124 минг 380 доллар мукофот пулини қўлга киритди. Бу унинг бутун фаолияти давомида тўплаган мукофотларидан ҳам кўпроқ. Турнирдан сўнг эълон қилинган янги ATP рейтингида у 40-ўринга кўтарилди.
Маълумот учун, финалда мағлуб бўлган Риндеркнеш эса 650 очко ва 597 890 доллар ишлаб олди.
Live
Барчаси