Ваҳший жиноятчи қатлдан қутулиш учун кўзини ўйиб олди ва еб қўйди
Олам
−
11 Март 2023
25919АҚШнинг Техас штатида ўлимга ҳукм қилинган қотил қатлдан қочиш учун кўзларини ўйиб олган ва биттасини еб қўйган. Бу ҳақда “Texas Tribune” нашри хабар берди.
39 ёшли Андре Томас жорий йилнинг 5 апрель куни қатл этилиши керак эди, бироқ 7 март куни ҳукм ижроси қолдирилиши ҳақида суд қарор қилди. Сабаби унингюқоридаги ҳаракати адвокатларда маҳкумнинг руҳий соғлиғига шубҳа уйғотди ва улар Томаснинг ақли расолиги бўйича текширув ўтказиш учун қўшимча вақт талаб қилди.
Томаснинг сўзларига кўра, ҳукумат унинг фикрларини эшитмагани учун ўзини кўр қилган.
Техас Олий суди ақлий ривожланишида нуқсони бўлган шахсларга ўлим жазоси қўллаши тақиқланади, бироқ бу тақиқ оғир руҳий касаллиги бўлган фуқароларга тааллуқли эмас. Ўлим жазосини олиш учун жиноятчи ақли расо бўлиши керак.
“Ишончимиз комилки, биз жаноб Томаснинг ақлдан озганлигини тасдиқловчи далилларни тақдим этганимизда, суд унинг қатл этилиши конституция тамойилларига зид эканлигига рози бўлади. Бу кўр, руҳий носоғлом одамни ўлим жазосига жўнатиш ҳақидаги қарор инсонийлик туйғумизни ҳақорат қилади ва қонун устуворлигини кўрсатмайди”, дейди адвокатлар.
Олдинроқ юздан ортиқ руҳий етакчилар ва таниқли жамоат арбоблари Техас губернатори Грег Абботтга Томаснинг қатл этилишини бекор қилишни сўраб петиция билан мурожаат қилган. Бироқ прокурор Ж.Керри Эшмор сўзларига кўра, Томас учун авф сўраган одамлар шунчаки барча тафсилотларни билишмайди, қотилнинг руҳий ҳолати ҳақидаги хабарларни ўқимаган ва адвокатлар айтган версияга кўр-кўрона ишонишади.
Маълумот учун, 2004 йил март ойида Томас рафиқаси Лаура Кристен Боренни, уларнинг тўрт ёшли ўғли Андре Лини ва Бореннинг 13 ойлик қизи Лея Мари Хюзни пичоқлаб ўлдирган. Шу билан бирга, эркак иккала боланинг юрагини кесиб ташлаган. Ўша пайтда Томас оиласи билан яшамаётган бўлган. Ҳибсга олинганидан сўнг, у қотилликларни илоҳий овознинг буйруғи билан қилганини ва учаласини ҳам жинлар деб ҳисоблаганини айтган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ белгиялик руҳий касал она 5 нафар болани пичоқлагани ҳақида хабар берилганди. Кейинчалик, аёл эвтаназия қилишни сўраган ва расмийлар унинг илтимосини қондирган.
LiveБарчаси