Ўзнефтегазинспекция газ ўғриларини аниқлади
Жамият
−
22 Август 2019 3955 2 дақиқа
Шу йилнинг 1 январидан 15 августигача тегишли ҳужжатларсиз табиий газдан фойдаланиб келган 1 минг 763 нафар истеъмолчи аниқланди. Айбдорларга тегишли чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга топширилган бўлиб, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра ноқонуний тарзда фойдаланилган газ миқдори 39 миллион 780 минг куб. метрни яъни 40 миллиард сўмни ташкил этади.
Биргина август ойининг биринчи 15 кунида тегишли ҳужжатларсиз табиий газдан фойдаланиб келган 187 та улгуржи истеъмолчи аниқланган бўлиб, ноқонуний фойдаланилган газ ҳажми 3 миллион 200 минг куб. метрни, шуниндек 3 миллиард.сўмни ташкил этган.
Мисол учун, Навоий вилоятининг, Кармана туманида табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётган пишган ғишт ишлаб чиқарувчи «Баҳор Интер Азия» корхонаси томонидан 417 минг куб метр газ ўғирлаган, шу билан бирга Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон туманида жойлашган “Жарқўрғоннефть” АЖга қарашли “Қумқўрғон Эстакадаси”да 213 минг метр куб газни қонунга зид тарзда истеъмол қилинган, шу каби ҳолатлар оҳак ишлаб чиқарувчилари томонидан содир этилиб жумладан, “Қиробод мавжлари” МЧЖ (Бухоро вилояти, Қоракўл тумани) 75 минг куб метр газни талон-тарож қилган, “Орбита глобус” МЧЖ (Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани) томонидан 219 минг куб метр газ ўғирланган ва “Домтекс” МЧЖ томонидан (Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани) 330 минг метр куб табиий газдан ноқонуний фойдалангани маълум бўлди.
Республиканинг бошқа ҳудудларида юқоридаги каби қонунбузарликларни содир этган 101 та истеъмолчи фош этилиб, ўғирланган қимматбаҳо табиий газ миқдори 1 миллион 396 минг куб метрни ташкил этиши аниқланди.
Live
Барчаси