Ўзини Сирдарёга ташламоқчи бўлган қиз қутқариб қолинди

Жамият

image

Жорий йилнинг 26 октябрь куни Наманганда ўзини дарёга ташлаб, жонига қасд қилмоқчи бўлган ўсмир қиз қутқариб қолинди. Бу ҳақда Миллий гвардия Матбуот хизмати хабар берди.

26 октябрь куни соат тахминан 14:30 да Наманган вилояти Мингбулоқ туманидан оқиб ўтувчи Сирдарё дарёси устидан ўтган кўприкда хизмат олиб бораётган Миллий гвардия Наманган вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари кўприк устида тўхтаган мактаб ўқувчисида шубҳали ҳаракатларни пайқаган. Ёнига бориб у билан суҳбатлаша бошлаган.

Суҳбат чоғида ўқувчи қиз мактабда юз бераётган айрим ҳолатлар сабаб ўзини сувга ташламоқчи эканлигини маълум қилган. Ўз ўрнида Қўриқлаш хизмати ходимлари ўқувчининг хатти-ҳаракатлари нотўғрилигини таъкидлаб, уни ниятидан қайтарган.

Шундан сўнг ушбу ўқувчи яшаш жойига олиб борилиб, ота-онасига вазият тушунтирилган ҳолда топширилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган суиқасд

Баҳолаганлар

149

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг