Ўзгидромет янги ҳафтага оид шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
Бу қизиқ
−
10 Апрель 2023
51663Шу йилнинг 13-14 апрель кунлари республиканинг 7 та ҳудудида шамол тезлиги кучайиб, айрим жойларда чанг-тўзони кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет раҳбари Шерзодхўжа Ҳабибуллаев ўзининг Facebook саҳифасида хабар берди.
Маълум қилинишича, шу йилнинг 12 апрель куни Ўзбекистон ҳудудига қуруқ ва иссиқ ҳаво кириб келиши бошланади. 13-14 апрель кунлари эса республика ҳудудининг катта қисмида кундузги ҳаво ҳарорати 30-35 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 37 даражагача кўтарилади.
12-14 апрелда республика ҳудуди бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши кутилмоқда.
12-14 апрелда Қорақалпоғистон Республикасида, 13-14 апрелда Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларининг баъзи жойларида шамол 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.
LiveБарчаси