Ўзгидромет Тошкент аҳолисига шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
Ўзбекистон
−
09 Март 2022 34220 1 дақиқа
Тошкент шаҳрида яқин 2 соат ичида кучли момақалдироқ билан ёмғир ёғиши, шунингдек шамол тезлиги 12-14 м/с кучайиши кутилмоқда.
Гидрометеорология хизмати маркази шу сабабдан фуқаролардан эҳтиёт чораларни кўришни сўрамоқда.
“Ҳайдовчилардан тезлик меъёрига риоя қилган ҳолда эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишларини, зарурат бўлмаса ушбу вақт оралиғида автомашинада харакатланишни имкон қадар чеклашларини сўраб қоламиз”, дейилади марказ хабарида.
Бугун, 9 март куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туриши, вақти-вақти билан ёмғир ёғиши маълум қилинганди. Пойтахтда шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсиб, ҳарорат кечаси 4-6 даража илиқ, кундузи 11-13 даража илиқ бўлиши айтилганди.
Live
БарчасиЗангиотадаги бинода ёнғин чиқди
15 Ноябрь
Судан армияси назоратни қайта тиклади
15 Ноябрь
Қора денгизда дрон кемага ҳужум қилди
15 Ноябрь