Ўзгидромет тезкор огоҳлантириш билан чиқди

Жамият

image

2026 йил 21-26 январь кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабабли  республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи мавжуд. Бу ҳақда Ўзгидромет тезкор огоҳлантириш эълон қилди.

Унга кўра:

  • Қашқадарё вилояти Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;
  • Сурхондарё вилояти Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида;
  • Самарқанд вилояти Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида;
  • Жиззах вилояти Бахмал, Зомин туманларида;
  • Тошкент вилояти Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
  • Наманган вилояти Поп туманида

Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан, эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралади.


Мақола муаллифи

Теглар

қор Ўзгидромет тоғ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг