Ўзгидромет шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
Жамият
−
31 Октябрь 89022 1 дақиқа
Бугун, 31 октябрь куни Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида кучли шамол ва чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Маълум қилинишича, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Шунингдек, пойтахтда ҳам шамол тезлиги 10-12 м/с гача кучаяди. Чанг кўтарилиши мумкин.
“Мазкур ҳудудлар аҳолиси ҳамда меҳмонларидан эҳтиёт чораларини кўришларини сўраймиз”, дейилади хабарда.
Ўзгидрометнинг таъкидлашича, бундай об-ҳавода фуқаролар очиқ ҳаводаги фаолиятини қисқартириши, хонадан ташқарига чиққанда ниқоб тақиши керак.
Live
Барчаси