Ўзгидромет душанба куни кутилаётган об-ҳавони эълон қилди
Бу қизиқ
−
21 Январь
24583Ўзгидромет 22 январь, душанба куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-2 даража совуқ, кундузи 10-12 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 10-15 даража илиқ.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ 2 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Самарқанд, Қашқадарё Сурхондарё вилоятлари ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ 2 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь