“Ўзгидромет” Бухорода кузатилган бўрон юзасидан изоҳ берди
Жамият
−
30 Апрель 2020
805127 апрель кечқурун Ўзбекистоннинг Туркманистон ҳудуди билан туташ жануби-ғарбий туманларида кучли шамол кузатилди.
Ўзбекистон метеорологик станциялари маълумотларига кўра, бу туманларда шамолнинг тезлиги секундига 22-25 метргача етди, Қоракўл туманида (Бухоро вилоятининг жануби) шамолнинг шиддати секундига 30 метр, Навоий туманида 35 метрни ташкил қилди. Бу ҳақда Гидрометеорологиям хизмати маркази маълум қилди.
Ушбу табиий офатга хорижий жануб ҳудуди устида шаклланган циклон сабаб бўлди. 27 апрель кечқурун совуқ циклон фронти Ўзбекистоннинг Туркманистонга туташ жануби-ғарбий туманларидан ўтди.
Атмосфера фронти зонасида иккита — кундузи 34-37 даражагача қизиган иссиқ ва совуқ циклон фронти ортидаги салқин ҳаво оқимлари тўқнашди, бу ҳолат ҳавонинг юқорига кучли ҳаракатланиши учун барча шароитларни яратди ҳамда момақалдироқ ва шиддатли шамолнинг ривожланишига олиб келди.
Синоптиклар 27-29 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб об-ҳавонинг беқарор бўлишини кутишган - об-ҳаво маълумотларида шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши ва вақти-вақти билан момақалдироқли ёмғир ёғиши кўрсатилди. Хусусан, Бухоро ва Навоий вилоятларида бу ҳодисалар 27 апрель куни кечқурун ва 28 апрель куни кечаси кутилган эди.
Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида шамолнинг кузатилган тезлиги 15-20 м/с атрофида бўлди. Бироқ, Бухоро ва Навоий вилоятининг айрим туманларида шамолнинг тезлиги прогноз қилинган қийматлардан юқори бўлди.
“Шамол шундай экстремал тезликка эришишини олдиндан прогноз қилиш мумкинмиди? Афсуски, барча об-ҳаво ҳодисаларини, шу жумладан хавфли ҳодисаларни олдиндан билиш қийин. Бир жойнинг ўзида юзага келадиган кичик ҳудудларни қамраб олиб жуда тез ривожланадиган локал (маҳаллий) ҳодисаларни прогнозлаш жуда мураккаб ҳисобланади. Ҳар холда турли жаҳон об-ҳаво марказларининг ҳисоб-китобларига кўра ҳам 27-28 апрель кунлари шамолнинг тезлиги секундига 20 метрдан юқори бўлиши кутилмаган эди. Балки ҳисоб-китобларнинг бундай натижаси пандемия даврида юзага келган маълумотлар етишмаслиги сабабли бўлиши мумкин, чунки бугун дунёда кузатилаётган пандемия даврида метеорологик маълумотлар ҳажми бир неча марта камайди.
Бухоро ва Навоий вилоятларида шамол кучининг секундига 30-35 метргача етиши, албатта, жуда кам учрайдиган ҳодиса. Лекин бу аномал ҳолат дегани эмас. Хусусан, 2019 йилда Навоийда шамол тезлигининг 35 м/с га етганлиги икки марта қайд этилган. Қоракўл метеостанциясида 1981 йил май ойида шамолнинг тезлиги 40 м/с бўлгани қайд этилган.
Яна шуни ҳам эътиборга олиш керакки, шиддатли шамоллар метеостанциялар йўқ бўлган районларда юзага келган ҳолатлар ҳам кузатилади, бундай ҳолатда улар шунинг учун метеокузатувлар тарихида қайд этилмайди”, дейилади маълумотда.
LiveБарчаси