Ўзгидромет айрим вилоятларда сел келишидан огоҳлантирди
Жамият
−
18 Июль 2020
9937Жорий йилнинг 18-19 июль кунлари Ўзбекистоннинг шарқий вилоятларида сел келиш хавфи бор. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
“18-19 июль кунлари кутилаётган локал (маҳаллий) ёмғирлар муносабати билан Андижон, Наманган Фарғона вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор”, дея огоҳлантирган Ўзгидромет.
Аввалроқ, дам олиш кунлари Ўзбекистон иссиқ об-ҳаво кузатилиши ҳақида хабар берган эдик. Аммо айрим ҳудудларда ёғингарчилик кузатилиши мумкинлиги айтилганди.