Ўзгидромет 9 вилоят аҳолисини огоҳлантирди
Жамият
−
31 Май 2022
15967Жорий йилнинг 2 июнь куни Ўзбекистоннинг шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларига, 3-4 июнь кунлари республиканинг баъзи жойларида шамол тезлиги 18-23 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
2-4 июнь кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир, айрим жойларида дўл ёғиши сабабли, тоғолди ва тоғли ҳудудларида, жумладан:
Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музрабод туманларида;
Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;
Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона, Бешариқ туманларида;
Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонобод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
"Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз", дейилади Ўзгидромет хабарида.
LiveБарчаси