UZCARD ва HUMO банкоматларини бирлаштириш ишлари тўлиқ якунланди

Технология

image

UZCARD ва HUMO тўлов тизимлари банкоматларининг интеграцияси тўлиқ якунланди. 

Энди Ўзбекистон ҳудудидаги барча банкоматлар орқали мазкур карталардан транзакцияларни амалга ошириш ва нақд пул ечиб олиш мумкин. Бу ҳақда UZCARD матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, барча тижорат банкларининг банкоматлари иккала тўлов тизимининг ҳам карталарини қабул қилишлари учун бирлаштирилган.

Ўзбекистон ҳудудидаги барча банкоматлар мазкур имкониятни қўллаб-қувватлайди.

Май ойида UZCARD ва HUMO’нинг интеграция ишлари якунланиб, барча банкоматларни босқичма-босқич улаш 1 июндан бошланиши маълум қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил бошида Ўзбекистонда UZCARD ва HUMO тўлов тизимларининг банкоматлари интеграция қилиниши мумкинлиги айтилган.

Акобир Сайидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

HUMO UZCARD банкоматлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг