Ўзбекистоннинг собиқ бош вазири ўринбосари Москвада вафот этди

Жамият

image

Ўзбекистон бош вазирининг собиқ ўринбосари Валерий Атаев 75 ёшида Москвада вафот этди. Бу ҳақда ТАСС ўз манбаларига таяниб хабар берди. 

"Ўзбекистон бош вазирининг собиқ ўринбосари Валерий Атаев Ленинский проспектидаги квартирасида вафот этди. У 75 ёшда эди", дейди агентлик суҳбатдоши. 

Дастлабки маълумотларга кўра, у табиий сабабларга кўра вафот этган, бироқ полиция томонидан белгиланган тартибда суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

Валерий Атаев 1990-йилларда Ўзбекистон энергетика вазири бўлган, кейин Бош вазир ўринбосари этиб тайинланган. 2009 йилда у Москвага жўнаб кетди, чунки Ўзбекистонда унга қарши ўғрилик ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш моддалари бўйича жиноий иш очилган. ОАВ хабарига кўра, у Москвада қўлга олинган, бироқ қўйиб юборилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Валерий Атаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар