Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида аҳоли энг зич жойлашган?
Бу қизиқ
−
09 Май
24498Статистика агентлиги Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида аҳоли энг зич жойлашгани ҳақидаги маълумотларни очиқлади.
Унга кўра, аҳоли зичлигининг энг юқори кўрсаткичи 6 826,7 киши билан Тошкент шаҳрида қайт этилган. Иккинчи ўринни эса Андижон вилояти эгаллайди. У ерда 1 кв. км. майдонга 792,8 киши тўғри келади. Кучли учликни 603,5 киши билан Фарғона вилояти якунлаган.
Энг паст кўрсаткичлар эса қуйидагича:
• Навоий вилояти – 9,7 киши;
• Қорақалпоғистон Республикаси – 12,1 кишини ташкил этган.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикасида 2024 йил 1 апрель ҳолатига кўра, 1 кв. км.га ўртача 82,3 киши тўғри келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда Тошкент Марказий Осиё мамлакатлари пойтахтларида аҳоли зичлиги бўйича рейтингда 6 584,41 киши кўрсаткичи билан Бишкекдан кейин иккинчи ўринни эгаллаганди.
LiveБарчаси