Ўзбекистоннинг энг яхши 10 та мактаби эълон қилинди 

Бу қизиқ

image

Бугун, 3 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида 2020 йил якуни бўйича умумтаълим мактаблари рейтингини эълон қилишга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Унда таълим сифати бўйича мамлакатнинг энг яхши 10 та мактаби айтилди. Бу ҳақда анжуманда қатнашган QALAMPIR.UZ мухбири хабар берди.

Маълум бўлишича, таълим сифати бўйича республика мактаблари рейтингида қуйидагилар энг юқори поғонани банд этган:

Навоий шаҳридаги 11-сонли, Паркент туманидаги 5-сонли, Миробод туманидаги 60-сонли, Давлатобод туманидаги 58-сонли, Учқудуқ туманидаги 20-сонли, Поп туманидаги 64-сонли, Нарпай туманидаги 6-сонли, Зарафшон шаҳридаги 1-сонли, Косон туманидаги 72-сонли ҳамда Фурқат туманидаги 34-сонли мактаб ўрин олди. 

Сўнгги ўринларда эса Оҳангарон т 43-сонли, Риштон туманидаги 56- ва 55-сонли, Деҳқонобод туманидаги 54-сонли, Қарши шаҳридаги 41-сонли, Тўрткўл туманидаги 52-сонли, Қуйи Чирчиқ туманидаги 42-сонли, Амударё туманидаги 61-сонли, Қарши туманидаги 70-сонли ва Деҳқонобод туманидаги 38-сонли мактаб эканлиги маълум бўлди.

Маълумот учун, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси 14 та ҳудуддаги 207 та туман (шаҳар)ларда жойлашган 9622 та мактаблар фаолияти таҳлил қилган.

Рейтинг мезонларини белгилашда халқаро тажриба (Финляндия, АҚШ, Жанубий Корея, Россия) ҳамда маҳаллий устувор масалаларга алоҳида эътибор берилиб, 4 та йўналишда 8 та индикатор белгиланган. Булар:

•    ўқувчиларнинг ҳаётга тайёргарлик даражаси (билим даражаси, олийгоҳларга кириш кўрсаткичи, хорижий тилни билиш даражаси ва бандлик);
•    педагогларнинг сифат таркиби ва салоҳияти (олий ва биринчи тоифага эга педагоглар улуши);
•    мактаблардаги маънавий-маърифий ва ўқув-тарбиявий муҳит 
•    (5 та ташаббус доирасида амалга оширилган ишлар ва ўқувчилар орасида жиноятчилик);
•    маҳаллий ҳокимликларнинг мактаблар ривожи учун қўшган ҳиссаси (маҳаллий бюджетнинг орттирилган маблағлари ҳисобидан мактаб ривожи учун сарфланган маблағлар).

Эслатиб ўтамиз, Навоий ва Бухоро вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри умумтаълим мактабларида берилаётган таълим сифати бўйича энг юқори ўринни эгаллади. Қашқадарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари эса энг қуйидан жой олди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1048

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг