Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
Бу қизиқ
−
11 Октябрь 2023 7797 1 дақиқа
Жорий йилнинг 12-13 октябрь кунлари Ўзбекистоннинг бир нечта ҳудудларида сел-сув тошқини юзага келиши мумкин. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 12-13 октябрь кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, жумладан:
- Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
- Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробод туманларида;
- Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
- Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;
- Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
- Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
- Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
- Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
- Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Live
Барчаси
Сангиновнинг ўғли отасининг эски лавозимини эгаллади.
31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига борди.
30 Декабрь 2025
Президент Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг янги биносини бориб кўрди.
30 Декабрь 2025
Тайван қирғоқларида 6,7 магнитудали зилзила қайд этилди.
29 Декабрь 2025