Ўзбекистоннинг 2022—2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси лойиҳаси эълон қилди

Жамият

image

Ўзбекистонда кейинги беш йилликда амалга ошириладиган ислоҳотларнинг зарур сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-маърифий асосларини яратиб беришга қаратилган Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Тараққиёт стратегияси лойиҳаси:

•    инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш;

•    мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш;

•    миллий иқтисодиётни ривожлантириш, унинг ўсиш суръатларини замон талаблари даражасида таъминлаш;

•    адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш;

•    маънавий тараққиётни таъминлаш, ушбу соҳани тубдан ислоҳ этиш ва янги босқичга олиб чиқиш;

•    умумбашарий муаммоларга миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда ечим топиш;

•    мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ ва прагматик, фаол ташқи сиёсат олиб боришга қаратилган 7 та устувор йўналишдаги масалаларни қамраб олади.

Лойиҳада давлат раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқи ва сайловолди дастурида илгари сурилган ташаббуслар акс эттирилган.

Муҳокамалар давомида давлат органлари масъул ходимлари, тегишли соҳа мутахассислари, илмий доира вакиллари ҳамда маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида конференция ва давра суҳбатлари ташкил этилади.

Фуқаролар Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси лойиҳасининг муҳокамасида фаол иштирок этиб, мамлакат тараққиётига хизмат қиладиган таклифларни Интернетдаги regulation.gov.uz, 2022-2026.strategy.uz ва jamoatchilik.uz порталлари ҳамда @dscuzbekistan ва @uzbyuksalish Telegram каналлари орқали юборишлари мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

стратегия

Баҳолаганлар

1009

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг