Ўзбекистонликлар Мустақиллик байрамини қандай нишонлаяпти? (фоторепортаж)
Жамият
−
01 Сентябрь 2021
5246Мустақиллик! Бу сўз бир пайтлар кимлар учундир шунчаки эришиш мушкул бўлган орзу, ким учундир эса ҳурриятнинг бошланиши эди. Aммо, узоқ йиллик мустамлакадан сўнг, ўзбек халқи осмонида қуёш янгидан нур соча бошлади.
1991 йилнинг 31 августида Ўзбекистон мустақил давлат, дея эълон қилинди. 1 сентябр эса тақвимларда байрам санаси сифатида белгиланадиган бўлди. Бугун Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигини нишонлаяпмиз. Байрам тантаналари бутун Республика бўйлаб давом этмоқда.
Одамлар байрамни қандай нишонламоқда? QALAMPIR.UZ мухбири оиласи ва яқинлари билан байрам сайлига чиққан фуқароларни камера обеъктивига муҳрлади. Қуйида Мустақиллик майдони ҳамда барпо этилганига кўп бўлмаган “Янги Ўзбекистон” боғидан махсус байрам фоторепортажини томоша қилишингиз мумкин.
LiveБарчаси