Ўзбекистонликлар 20 дан ортиқ давлатга визасиз кира олади (рўйхат)

Бу қизиқ

image

Ўзбекистон фуқаролари 22 та хорижий мамлакатларга визасиз кириши мумкин. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” хабар берди.

Қайд этилишича, фуқаролар ушбу давлатларда белгиланган вақтгача юрганидан кейин виза расмийлаштириш керак бўлади. Мазкур муддат 21 кундан 360 кунгачани ташкил қилади.

Қуйида ўзбекистонликлар визасиз бора оладиган давлатлар рўйхати:

  • Озарбайжон – 90 кунгача;
  • Антигуа ва Барбуда – 180 кунгача;
  • Арманистон – 180 кунгача;
  • Барбадос – 28 кунгача;
  • Гаити – 90 кунгача;
  • Грузия – 360 кунгача;
  • Доминика – 21 кунгача;
  • Индонезия – 30 кунгача;
  • Қозоғистон – 30 кунгача;
  • Қирғизистон – 60 кунгача;
  • Малайзия – 30 кунгача;
  • Молдова – 90 кунгача;
  • Намибия – 90 кунгача;
  • Сант-Винсент ва Генадин ороллари – 30 кунгача;
  • Тожикистон – 30 кунгача;
  • Туркия – 30 кунгача;
  • Филиппин – 30 кунгача.

Шунингдек, Беларусь, Ниуэ, Кук ороллари, Россия Федерацияси ва Украина давлатларига бориш учун Ўзбекистон фуқароларидан умуман виза талаб этилмайди.

Бундан ташқари, 33 та давлатда Ўзбекистонликлар учун соддалаштирилган виза тартиблари ўрнатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг