Ўзбекистонлик такси ҳайдовчилар БААга ишга жўнатилиши мумкин

Жамият

image

Ўзбекистонлик тажрибали ҳайдовчилар Бирлашган Араб Амирликларидаги компания томонидан такси ҳайдовчиликка жалб этилиши мумкин. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари БААнинг Dubai Taxi Company PJSC корхонаси раҳбари Саид Амин Абдулраҳман билан музокара ўтказган. Унда Ўзбекистондан малакали ҳайдовчиларни БААда қонуний равишда муносиб иш билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинган.

Саид Амин Абдулраҳман Ўзбекистондан тажрибали ҳайдовчиларни ишга жалб қилиш жараёнини ҳуқуқий томондан қўллаб-қувватлашга, ташқи меҳнат миграцияси соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликка тайёрлигини билдирган.

“Дастлабки босқичда корхонамизга 200 га яқин Ўзбекистон фуқароларини такси ҳайдовчиси сифатида ишга жалб қилиш учун имкониятимиз бор. Агар уларнинг меҳнат самарадорлиги юқори бўлса, яна қўшимча равишда 500 га яқин ўзбекистонлик такси ҳайдовчиларини ишга жалб қилиш мумкин”, дейди у.

Музокаралар якунида Ўзбекистон Меҳнат агентлиги ва Dubai Taxi Company PJSC корхонаси вакиллари ўртасида ушбу жабҳадаги ҳамкорликнинг кейинги босқичларини муҳокама қилишга келишиб олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг