Ўзбекистонлик пойгачи Формула мусобақаларида иштирок этади

Спорт

p

Ўзбекистон Миллий автомобиль клуби (ЎзМАК) Халқаро автомобиль федерациясининг (FIA) тенг ҳуқуқли аъзоси бўлгач, ўзбекистонлик пилот Исмоил Аҳмадхўжаев Ўзбекистон тарихида илк бор Формула 4 дивизиони чемпионатида иштирок этадиган бўлди.

“F-4 UAE Chаmpionship” мусобақаси FIA кўмагида бир ой давомида Бирлашган Араб Амирликларининг икки шаҳри – Дубай ва Абу-Дабида ўтказилади. Пойгалар Formula 1 трассаларида, яъни “Yas Marina” ва Дубай автодромида ташкил этилади. Пойгалар эртага, 20 январь куни старт олади.

Энг юқори хавфсизлик стандартларига риоя қилинган ҳолда, шунингдек, харажатларни меъёр даражасида ушлаб туриш орқали ташкил этиладиган “F-4 UAE Chаmpionship” ёш пойгачиларга халқаро миқёсда тан олинган трассаларда ўз маҳоратини ошириш ҳамда формула тоифаларида ўз фаолиятини бошлаш учун яхши имконият ҳисобланади. Чунки дастлабки учта мавсумда иштирок этган кўплаб автопойгачилар аллақачон Формула 4 ва Формула 3 бўйича Европа чемпионатларида ўз иштирок этмоқда.


 


Мақола муаллифи

Теглар

FIA Formula 4 Исмоил Аҳмаждхўжаев

Баҳолаганлар

22

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар