Ўзбекистонлик MMA устасининг UFC'даги жанги тасдиқланди
Спорт
−
30 Ноябрь
8501Ўзбекистонлик UFC жангчиси Богдан Гусков UFC 311 турнири доирасида октагонга кўтариладиган бўлди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, турнирда 32 ёшли Гусковга бразилиялик Жони Уокер рақиблик қилади. Мусобақа келаси йил 18 январь куни АҚШнинг Лос-Анежелес шаҳрида бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Гусков шу вақтга қадар MMA'да 19 та жанг ўтказиб, 16 та ғалаба ва 3 та мағлубият қайд этган. У охирги жангини апрель ойида UFC on ESPN 55 турнир доирасида америкалик Райан Спэннга қарши ўтказиб, рақибини техник нокаутга учратганди. Гусков билан тенгдош бўлган Уокер эса 20-9 рекордга эга. Охирги жангида Уокер швейцариялик Волкан Оздемирга имкониятни бой берганди.
LiveБарчаси