Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Жанубий Кореяда давом эттирадиган бўлди
Спорт
−
27 Декабрь 2022 7439 1 дақиқа
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Икром Алибоев Жанубий Корея "К" лигаси жамоасига ўтди. Алибоев Тошкентнинг "Пахтакор" клуби сафида мавсумни Ўзбекистон чемпиони сифатида якунлади.
"Канвон" клуби Ўзбекистонда футбол мавсуми тугагач, Алибоевни ўз сафига қўшиб олишга қарор қилди. Футболчининг трансфер суммаси ҳозирча номаълум.
Маълумот учун, ўзбекистонлик футболчи олдин ҳам Жанубий Кореяда тўп сурган. Икром пойтахтнинг "Сеул", шунингдек "Тэджон Ситизен" клуби шарафини ҳимоя қилган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь