Ўзбекистонлик аёллар асосан неча ёшда фарзандли бўлмоқда?
Жамият
−
29 Ноябрь 2024 8218 1 дақиқа
Ўзбекистонда энг кўп 25-39 ёшли аёллар фарзандли бўлмоқда. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, 2024 йилнинг январь-октябрь ойларида мамлакатда жами 783 089 нафар туғилишлар қайд этилган.
Мазкур туғилишларнинг ота-онасининг ёш гуруҳлари бўйича тақсимланиши қуйидагича:
Оналар:
- 25 ёшгача – 309 664 нафар (39,5 %)
- 25-39 ёш – 463 842 нафар (59,3 %)
- 40 ёш ва ундан катталар – 9 583 нафар (1,2 %)
Оталар:
- 25 ёшгача – 84 700 нафар (10,8 %)
- 25-39 ёш – 645 434 нафар (82,4 %)
- 40 ёш ва ундан катталар – 52 955 нафар (6,8 %)
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон аҳолисининг доимий сони 37 506 617 кишини ташкил этганди. Улардан 18 843 325 нафари эркаклар ва 18 580 779 нафари аёллар.
Live
БарчасиДеҳқонобод туманига сел келди
23 Апрель