Ўзбекистонлик ҳарбийлар учун янги дастур яратилди
Жамият
−
19 Январь 2020 10222 1 дақиқа
Қуролларнинг автоматлаштирилган ҳисоби учун олинган бармоқ излари сканери ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг бармоқ изларини сканерлаш асосида қуролларни сақлаш қулфининг ишлашига мўлжалланган дастурий таъминот яратилди.
Дастур ҳарбий хизматчилар ва қурол бериш ҳуқуқига эга бўлган навбатчиларнинг бармоқ изларини рўйхатдан ўтказади. Шунингдек, электромагнит қулф асосида пирамидага киришни назорат қилади. Бармоқ излари сканери асосида ҳарбий хизматчилар томонидан қуролларни олишнинг белгиланган тартибдаги электрон ҳисобини автоматлаштиради.
Маълумотларга кўра, дастур муаллифларига “Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунига кўра, ДГУ 07009 рақамли патент берилган.
Сарвар Анвар ўғли
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025