Ўзбекистонга енгил автомобиль импорти 14 бараварга ошди

Жамият

image

Жорий йилнинг январь ойида Ўзбекистон 12 та хорижий давлатлардан қиймати 65,7 млн АҚШ долларига тенг бўлган 3 037 та енгил автомобиль импорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Енгил автомобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2 819 тага ёки қарийб 14 баробарга ошган.

Ўзбекистон енгил автомобилларни энг кўп импорт қилган давлатлар: 

  • Хитой – 1 781 та
  • Корея – 1 136 та
  • Россия – 85 та
  • АҚШ – 10 та
  • Қозоғистон – 7 та
  • Япония – 4 та
  • Туркия – 3 та 
  • Германия – 3 та
  • Уммон – 3 та
  • БАА – 2 та
  • Эстония – 2 та
  • Буюк Британия – 1 та

Ўзбекистон январь ойида 122 та электромобиль импорт қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

506

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг