Ўзбекистонга Россиядан совуқ ҳаво оқими кириб келади

Бу қизиқ

image

Бугун, 28 март куни Ўзбекистоннинг катта қисмида қуруқ ва нисбатан илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кундуз куни ҳаво 15-17° илиққача, жанубда 20-22° илиққача исийди. Фақат республиканинг шимолий ҳудудларига Волга бўйи ҳудудларидан совуқ антициклон кириб келиши бошланади. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғади, шамол тезлиги 18-23 м/с гача кучаяди.

Бугун кечга томон ва эртага антициклон кириб келиши Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади. Республика ҳудудлари бўйича (шимол ва чекка жанубдан ташқари) баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, айрим жойларда шамол тезлиги 18-23 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Совуқ фронт ўтишида кундузи ҳарорат 7-10 даражагача пасаяди.

30 мартдан 1 апрелгача Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 30 мартда ҳаво ҳарорати кечаси 0-3° илиқ, баъзи жойларда 2° совуққача, кундузи 12-17° илиқ атрофида бўлади. Ҳафта охирига келиб, кечаси ҳарорат 5-10 даража илиққача кўтарилади, кундузи ҳаво 17-22° илиққача, жанубда 23-25° илиққача исийди.

Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи сақланиб туради.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

2607

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг